Live
14
Ўзбек

Беҳруз Каримов дебют ўтказган баҳсда «Лугано» ЕКЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди

Футбол
27 август, 14:05
Каримов 82-дақиқада Ренато Штеффен ўрнига майдонга тушди.
Беҳруз Каримов дебют ўтказган баҳсда «Лугано» ЕКЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди
Фото: Getty Images

Европа Конференциялар лигаси саралаши доирасидаги «Лугано» клуби «Маккаби Тел-Авив» меҳмони бўлди. Беллашув 1:1 ҳисобида якунига етди.

Жамоаларнинг дастлабки беллашувида «Лугано» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Икки ўйин натижасига кўра, швейцарияликлар турнирнинг умумий гуруҳ босқичига йўлланма олди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов 82-дақиқада Ренато Штеффен ўрнига майдонга тушди. Бу унинг янги жамоасидаги дебюти эди.

ЕКЛ саралаши

Маккаби Тел-Авив - Лугано 1:1

Голлар: Перец (69-пеналтидан, 1:0), Дерек Монкада (79, 1:1).

Дастлабки учрашув - 1:2.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар