Озарбайжоннинг «Сабаҳ» жамоаси Чемпионлар лигасининг умумий босқичига чиққани учун 60 минг манат (тахминан 35 минг доллар) миқдорда бонус олади. Бу ҳақда Sport24.az нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жамоанинг тарихий натижасига ҳисса қўшган ҳар бир футболчи 60 минг манатдан бонус олади. Улар орасида ўзбекистонлик яримҳимоячи Умарали Раҳмоналиев ҳам бор.
Айнан у «Ҳапоэл»га қарши (5:2) жавоб учрашувида гол уришга муваффақ бўлди.
Плей-офф босқичининг иккинчи учрашувида захирада қолган футболчилар эса асосий бонуснинг 50 фоизини, яъни 30 минг манат (тахминан (17,5 минг доллар) олади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади