«Манчестер Сити» «Атлетико» вакилларига ҳужумчи Хулиан Алвареснинг ортга қайтиш эҳтимолини муҳокама қилиш учун алоқага чиқди. Бу ҳақда Marca хабар берди.
«Шаҳарликлар» Савинио ва Омар Мармуш жамоани тарк этганидан кейин аргентиналик форвардга қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, Алварес Англияга қайтишни истамаяпти.
Унга «Арсенал» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Форварднинг трансфер қиймати ҳам унинг «Атлетико»дан кетишига тўсиқ бўлиши мумкин, мадридликлар 26 ёшли футболчини камида 150 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот ўрнида, Хулиан 2022 йилдан 2024 йилгача «Манчестер Сити»да ўйнаган. Бу даврда у барча турнирларда 103 та учрашувда майдонга тушиб, 36 та гол урган ва 19 та ассист амалга оширганди.
Аввалроқ Алварес «Севиля»га қарши учрашувда ўйнамаслиги маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади