Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне аргентиналик ҳужумчи Хулиан Алварес билан келажакдаги муносабатларини қандай кўраётгани ҳақида гапириб ўтди.
Форвард «Барселона» сафига қўшилишни истамоқда ва турли сабабларни рўкач қилиб, мадридликлар машғулотларини ўтказиб юбормоқда. Бироқ «Атлетико» бир неча бор ОАВ орқали ҳам ҳужумчисини асосий рақобатчиларидан бири сафига қўйиб юбормаслигини маълум қилди. Симеоне Алварес сафга қайтса, муносабатларини яна йўлга қўйиб олишга уриниши ҳақида гапирди.
«Хулиан Алварес таркибга қайтганида, биз у ўзини муҳим футболчи сифатида ҳис қилиши учун барча зарур ишни қиламиз. Хулиан юзага келган вазиятни тўғрилай оладими? Саломатлик бўлса, барчасини ўзгартириш, тўғрилаш мумкин», – дея Симеоне сўзларидан иқтибос келтиради Mundo Deportivo.