«Реал» клуби Formula-1 Испания Гран-присининг ҳамкорига айланди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу гран-при 11-13 cентябр кунлари Мадрид яқинида жойлашган янги «Мадрид» трассасида ўтказилади.
Келишувга кўра, пойга ҳафталиги давомида клуб инфратузилмасининг айрим қисмларидан трассанинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш учун фойдаланилади.
Бундан ташқари, ташкилотчилар тадбирларда клуб афсоналари ва «Реал»нинг бошқа таниқли вакиллари иштирокини ҳам режалаштирмоқда.
Маълумот учун, 2025 йил ноябр ойида Мадриднинг яна бир клуби – «Атлетико» ҳам Испания Гран-присининг ҳамкорига айланган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади