Конференциялар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичига қуръа ташлаш маросими якунланди. Умумий босқичда ҳар бир жамоа олтита ўйин ўтказади (учтаси ўз майдонида, учтаси меҳмонда).
Ўзбекистон миллий ҳимоячиси Беҳруз Каримов тўп тепадиган «Лугано» жамоаси умумий босқичда «Црвена Звезда» (Сербия), «Копенгаген» (Дания), «Сент-Трюйден» (Белгия), «Хетафе» (Испания), «Каунo Жалгирис» (Литва) ва «Яблонец» (Чехия) билан баҳс юритадиган бўлди.
Конференциялар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми финали 2 июн куни Истанбулда бўлиб ўтади.
«Лугано»нинг рақиблари: «Црвена Звезда», «Копенҳаген», «Сент-Трюйден», «Хетафе»», «Кауно Жалгирис».
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади