Live
8
Ўзбек

«Астон Вилла» «ПСЖ» билан Мбайе трансфери бўйича келишувга эришди

Футбол
28 август, 12:37
Инглиз клуби парижликлар билан 18 ёшли иқтидор соҳиби трансфери борасида келишувга эришди.
«Астон Вилла» «ПСЖ» билан Мбайе трансфери бўйича келишувга эришди
Фото: Gettyimages

Трансфер суммаси 55 миллион еврони ташкил қилади, деб хабар бермоқда The Athletic.

«Астон Вилла» клуби «ПСЖ» билан 18 ёшли ҳужумчи Иброҳим Мбайе борасида келишувга эришди.

Ҳозирда клублар барча зарур ҳужжатларни тайёрлаш билан банд. Мбайе «ПСЖ» сафида 2024 йилдан буён ҳаракат қилади ва асосий жамоа сафида 42 та ўйинда 4 та гол уриб, 4 та голли узатма етказиб берди. Улардан 3 та гол ва 2 та голли узатма ўтган мавсум амалга оширилди.

Сенегал миллий жамоаси аъзоси бўлган Мбайе 2025 йилда Африка миллатлар Кубогида ғалаба қозонди, ЖЧ-2026да эса 3 ўйинда 1 та гол (Франция дарвозасига) урди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи хизматларига «Ливерпул» клуби қизиқаётгани айтилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Астон Вилла Астон Вилла
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар