«Челси» Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га ўтган тақдирда, унинг ўрнига «Монако» яримҳимоячиси Ламин Камаранинг трансферини амалга оширмоқчи. ТEАМtalk хабарига кўра, «Челси» сенегаллик футболчи бўйича таклиф тайёрламоқда.
Манбага кўра, Лондон клуби ушбу трансфер юзасидан ойнинг катта қисмида музокаралар олиб борган. «Монако» 22 ёшли футболчи учун 60 млн евро атрофидаги таклифни қабул қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Камара янги мавсумда барча мусобақаларда 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Унинг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 40 млн еврога баҳоламоқда.