Бугун
112
Ўзбек

«ПСЖ» тез орада сотувлар бўйича ўз трансфер рекордини янгилайди

Футбол
29 август, 03:45
Яна икки трансфер амалга ошса, клуб бир трансфер ойнасида футболчиларини 360 млн еврога сотган бўлади.
«ПСЖ» тез орада сотувлар бўйича ўз трансфер рекордини янгилайди
Фото: Getty Images

«ПСЖ» тез орада сотувлар бўйича ўз трансфер рекордини янгилайди.

Бунгача Иброҳима Мбайенинг «ПСЖ»дан «Астон Вилла»га ўтиши кутилaётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ушбу трансфердан парижликлар тахминан 55 миллион евро ишлаб олади. Бундан ташқари, яқин орада Брэдли Барколя 140 миллион евро эвазига «Ливерпул»га ўтиши кутилмоқда.

Агар ҳар икки трансфер амалга ошса, «ПСЖ» бир трансфер ойнаси давомида футболчиларини тахминан 360 миллион евро эвазига сотган бўлади. RMC Sport маълумотига кўра, бу клуб тарихидаги янги рекорд бўлади.

Аввалроқ Луис Энрике шогирдлари «Лилл» билан дуранг ўйнаганди (2:2). Икки турдан сўнг жамоа ҳисобида атиги 2 очко бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар