Live
6
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Гакпонинг «Сити»ни танлаганидан ҳайратда

Футбол
30 август, 06:20
Нидерландиялик ҳужумчи «Тоттенҳэм»га ўтишдан воз кечиб, «Манчестер Сити» вариантини танламоқчи.
«Тоттенҳэм» Гакпонинг «Сити»ни танлаганидан ҳайратда
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» раҳбарияти «Ливерпул» ҳужумчиси Коди Гакпонинг клубга ўтишдан воз кечиб, «Манчестер Сити»га трансферни танлаганидан ҳайратда. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.

Манбага кўра, Гакпо аввалроқ «Тоттенҳэм»га ўтиш шартларини келишиб олган. Лондон клуби нидерландиялик футболчи учун «Ливерпул»га 75 млн фунтдан (87,7 млн евро) кўпроқ тўлашга тайёр эди.

Бироқ Гакпонинг позицияси ўзгариб, «Манчестер Сити» варианти устувор бўлиб қолди. Бу ҳолат «Тоттенҳэм»ни трансфер ойнаси ёпилишидан олдин режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Клуб ҳозирда муқобил вариантлар устида фаол ишламоқда.

Аввалроқ «Манчестер Сити» Гакпо трансфери учун 85 млн фунт (99 млн евро) тўлашга тайёр экани ҳақида хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар