Live
6
Ўзбек

«Барселона» Балденинг қолишига ишонмоқда

Футбол
30 август, 05:41
Клуб 22 ёшли ҳимоячининг трансфер ойнаси ёпилгунча жамоани тарк этмаслигига умид қилмоқда.
«Барселона» Балденинг қолишига ишонмоқда
Foto: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Балде трансфер ойнасининг сўнгги кунларида клубни тарк этмаслигига ишонмоқда. Бу ҳақда Маrcа хабар берди.

Балде ушбу мавсумда ҳали майдонга тушмаганига қарамай, унга жиддий қизиқиш билдираётган «Манчестер Юнайтед»га ўтмоқчи эмас. Манбага кўра, футболчи «Барселона» раҳбариятига клубни тарк этиш истагини билдирганича йўқ.

Балде бош мураббий Ҳанс-Дитер Фликка ўз имкониятларини исботлашга қатъий бел боғлаган. Каталония клуби у билан ишлашни давом эттириш ниятида ва Балдени илгари Алекс Валде ва Марк Касадо билан бўлгани каби режаларидан чиқариб ташламоқчи эмас.

Маълумот учун, 22 ёшли футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар