Live
1
Ўзбек

Романо «Барса» ва Интер футболчи алмашиши ҳақидаги маълумотларни инкор этди

Футбол
30 август, 00:04
Клублар Балде ва Димарконинг рокировкаси борасида музокара ҳам олиб бормаган.
Романо «Барса» ва Интер футболчи алмашиши ҳақидаги маълумотларни инкор этди
Фото: Gettyimages

Сўнгги пайтларда матбуотда Алехандро Балдени Федерико Димаркога алмаштириш эҳтимоли ҳақида гап кетмоқда. Тахминларга кўра, «Барселона» италиялик футболчини «Интер»дан оғдириб олиб, асосий таркибдаги ўрнини йўқотган 22 ёшли футболчини битимга киритмоқчи. Бироқ, инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, бу маълумотларнинг реалликка ҳеч қандай алоқаси йўқ. Айирбошлаш бўйича музокаралар олиб борилмаяпти.

Фото: Gettyimages

Яна бир таниқли инсайдер Николо Скиранинг таъкидлашича, «Интер» Димаркони қўйиб юбормоқчи эмас ва 28 ёшли футболчининг шартномасини узайтириш борасида ишлашни давом эттирмоқда.

Трансфермаркт портали ҳар икки футболчининг актуал трансфер нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар