Live
1
Ўзбек

Берарди «Сассуоло» сафидаги 131-голини урди ва афсоналар қаторидан жой олди

Футбол
30 август, 00:14
Италиялик ҳужумчи Доменико Берарди «Торино»га қарши ўйинда гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Берарди «Сассуоло» сафидаги 131-голини урди ва афсоналар қаторидан жой олди
Фото: Gettyimages
29.08.2026 FT Италия А серияси Сассуоло Сассуоло 2 : 1 Торино Торино

Италия А Серияси янги мавсум 2-тури доирасида «Сассуоло» ўз майдонида «Торино»ни қабул қилди. Ўйиннинг 78-дақиқасида мезбонлар етакчиси рақиб дарвозасига иккинчи голни уришга эришди. Бу Берарди учун «Сассуоло» таркибидаги А Серия ўйинларида урилган 131-голга айланди. Шу тариқа форвард битта клуб сафида урилган голлар борасидаги рейтингда кучлилар қаторига кириб олди.

Аргентиналик Лаутаро Мартинес ундан бор йўғи 1 та гол олдинда. Форвард «Интер» таркибида ҳозиргача 132 та гол уришга улгурди. Ушбу рўйхатда етакчиликни эса Франческо Тотти сақлаб турибди. Рим афсонаси ҳисобида «Рома» либосида 250 та гол бор. Иккинчи ўринда Алессандро Дел Перо - Туриннинг «Ювентус» клуби сафида Италия чемпионатида 188 та гол.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сассуоло Сассуоло
  • Торино Торино
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар