Live
1
Ўзбек

«Ювентус» «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси билан шартнома борасида келишувга эришди

Футбол
30 август, 00:34
23 ёшли Пап Матар Сарр фаолиятини Туринда давом эттириши мумкин.
«Ювентус» «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси билан шартнома борасида келишувга эришди
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби яримҳимоячиси Пап Матар Сарр «Ювентус» таклифини қабул қилди. 23 ёшли футболчи фаолиятини Туринда давом эттиришни истамоқда – томонлар шахсий шартнома борасида келишиб олишган, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда: «кекса синиора» сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарани таклиф қилмоқда, инглизлар эса сотиб олиш тўғрисидаги банд мажбурий бўлишни истамоқда.

Transfermarkt портали сенегалликнинг актуал трансфер нархини 30 млн еврога баҳоламоқда. Пап Матар Сарр умумий ҳисобда «Тоттенҳэм» сафида 141 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва яна шунча голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар