«Челси» «Монако»нинг марказий яримҳимоячиси Ламин Камара трансфери бўйича музокараларда сезиларли прогрессга эришди. Бу ҳақда журналист Санти Ауна хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 22 ёшли сенегаллик футболчи трансферини шу дам олиш кунлари якунлашга умид қилмоқда. Камара «Монако»нинг «Марсел»га қарши навбатдаги баҳсини ўтказиб юбориши мумкин.
Камара жорий мавсумда барча турнирларда 3 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Маълумот учун, Тransfermarkt яримҳимоячининг трансфер қийматини 40 млн еврога баҳоламоқда.