33 ёшли Эмилиано Мартинес «Астон Вилла»дан «Челси»га ўтганидан сўнг янги жамоасидаги илк таассуротлари ҳақида гапирди. 2022 йилги жаҳон чемпиони «Челси» билан 3 йиллик шартнома имзолади.
«Бу футбол клубида эканимдан жуда хурсандман. «Челси»га ўтиш мен ва оилам учун осон қарор бўлди. Жуда хурсандман ва иш бошлашни сабрсизлик билан кутяпман.
Бу ерда муваффақиятга эришмоқчиман. Мен қилаётган ҳар бир ишимда ғалаба қозонишга интиламан ва бу руҳиятни шу ерга олиб келмоқчиман. Чунки «Челси» совринлар ютадиган клуб ва менимча, бу яхши уйғунлик.
Мен иштиёқ билан ҳаракат қиламан ва бутун қалбимни ўйинга бағишлайман. Ҳар бир баҳсда, ҳар бир машғулотда 100 фоиз кучимни бераман. Клуб, жамоадошларим ва мухлислар мен билан фахрланишлари учун боримни бераман», — деди Мартинес клуб матбуот хизматига.