Live
28
Ўзбек

«Астон Вилла» вингери Бейлига учта клуб даъвогарлик қилмоқда

Футбол
29 август, 09:34
Бейли ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Бирмингҳэм клубини тарк этиши мумкин.
«Астон Вилла» вингери Бейлига учта клуб даъвогарлик қилмоқда
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» вингери Леон Бейлига бир вақтнинг ўзида учта клуб қизиқиш билдирмоқда. Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Ав Дирия», «Ҳалл Сити» ва «Севиля» 29 ёшли футболчи бўйича трансфер шартлари юзасидан маълумот сўраган. Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Аввалроқ «Ҳалл Сити» Бейлини трансфер қилишга уриниб кўрган, бироқ клублар келишувга эриша олмаганди. «Астон Вилла» эса шартномаси 2027 йил ёзигача амал қиладиган футболчини сотишни маъқул кўрмоқда.

Маълумот учун, Бейли «Астон Вилла» сафида 2021 йилдан бери тўп тепмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
Бугунги янгиликлар