Live
6
Ўзбек

UFC Shanghai. Сун Ядун Умар Нурмагомедовни нокаутга учратди

MMA
30 август, 05:50
Шанхайда навбатдаги UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди.
UFC Shanghai. Сун Ядун Умар Нурмагомедовни нокаутга учратди
Фото: Getty Images

Хитойнинг Шанхай шаҳрида навбатдаги UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди.

Унинг асосий жанги енгил вазн тоифасида Умар Нурмгомедов (20-2) ва Сун Ядун (24-9-1, 1 NC) ўртасида кечди. Ушбу жангда Ядун иккинчи раундда Нурмагомедовни нокаутга учратди ва муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Асосий карддаги бошқа жанглар:

  • Денис Гомес (13-3) Ян Сяонанни (19-6, 1 NC) биринчи раундда техник нокаут билан мағлуб этди;
  • Кай Асакура (23-6) Аорициленгни (26-14) иккинчи раундда техник нокаут билан енгди;
  • Су Мудаэржи (20-7) Алекс Пересни (26-11) ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди;
  • Билол Ҳасан (10-0) Нилсон Рохасни (9-1) иккинчи раундда техник нокаут билан таслим қилди.

Аввалроқ Умар Нурмагомедов ҳеч қачон Ҳабиб каби бўла олмаслигини айтиб ўтганди.

Бугунги янгиликлар