Live
2
Ўзбек

«Лейпциг» Касадо борасида «Барселона» билан музокараларни бошлайди

Футбол
26 август, 12:36
Марк Каталония клубини тарк этиши мумкин.
 «Лейпциг» Касадо борасида «Барселона» билан музокараларни бошлайди
Фото: Getty Images

«Лейпциг» клуби яқин 48 соат ичида «Барселона» билан боғланиб, яримҳимоячи Марк Касадо борасида музокараларни бошлайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик 22 ёшли футболчи Каталония клубини тарк этиши мумкин. Унга Саудия клублари ҳам қизиқиш билдирганди. Бироқ футболчи Европада қолишни афзал кўрган.

«Буқалар» эса Марк бўйича аниқ таклиф билан мурожаат қилишни истайди ва уни мавсум якунига қадар ижарага олиш таклифини беради.

Шунингдек, Туркиянинг бир қатор клублари ҳам трансфер ойнаси ёпилгунига қадар испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лейпциг Лейпциг
Бугунги янгиликлар