Live
4
Ўзбек

«Милан» ва «Лейпциг» Нкунку трансфери бўйича келишувга эришди

Футбол
23 август, 07:48
Клублар Кристофер Нкункуни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш бўйича келишиб олди.
«Милан» ва «Лейпциг» Нкунку трансфери бўйича келишувга эришди
Foto: Getty Images

«Милан» ҳужумчиси Кристофер Нкунку «Лейпциг»га қайтади. Флориан Плеттенберг хабарига кўра, клублар 28 ёшли франциялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш борасида оғзаки келишувга эришган.

Томонлар трансферни яқин 2–3 кун ичида расман якунлашни режалаштирмоқда. Аввалроқ футболчини ижара муддати якунида 35 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Нкунку 2019–2023 йилларда «Лейпциг» сафида тўп тепган. Кейинчалик «Челси»га ўтган ҳужумчи 2025 йил августида 37 миллион евро эвазига «Милан» футболчисига айланган.

Франциялик футболчи ўтган мавсум А Серияда 32 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган. Унинг голларидан 5 таси пеналтидан киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Нкунку «Лейпциг» сафида 2019–2023 йилларда 172 та учрашувда 70 та гол ва 56 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Лейпциг Лейпциг
Бугунги янгиликлар