«Ливерпул» клуби «Кристал Пэлас» вингери Исмаила Саррни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Аввалроқ «бургутлар» 28 ёшли футболчисини 60 млн евро эвазига сотишни истамаган, «қизиллар»нинг таклифини рад этганди.
Dsports журналисти Ҳадим Диакатенинг маълумотига кўра, мерсисайдликлар Сарр трансфери учун 75-80 млн евро таклиф қилади. Сенегаллик футболчи «Манчестер Сити» билан келишувга жришган Коди Гакпога ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Маълумот учун, Исмаила Сарр ушбу мавсум ҳали майдонга тушмади. Ўтган мавсумда эса футболчи 45 та ўйинда 21 та гол урган ва 2 та голли узатма етказиб берганди.
Transfermarkt портали мутахассислари яримҳимоячининг актуал трансфер нархини 45 млн еврога баҳоламоқда.