Италия чемпионати 2-тури доирасида флоренцияликлар кутилмаганда ўз уйида «Фрозиноне»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
Биринчи турда «Рома»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган «Фиорентина», иккинчи турда жавобсиз 3 та тўп ўтказиб юборди. Натижада клуб чемпионатларнинг тарихдаги энг омадсиз стартини қайд этди - 7 та гол ўтказиб юборилган, бирорта гол урилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ҳам «Фиорентина» мавсум стартини омадсиз ўтказган эди, аммо кейинчалик вазиятни ўнглашга муваффақ бўлиб, А Сериядаги ўрнини сақлаб қолишга эришган эди.
Маълумот учун, Италия чемпионати навбатдаги турида Фабио Гроссо шогирдлари 5 сентябр куни «Торино»га қарши майдонга тушади.