«Ливерпул» «Генк» дарвозабони Лукки Бругманс трансферини амалга оширганини эълон қилди.
Белгиялик 18 ёшли футболчи «қизиллар» билан узоқ муддатли шартнома имзолади ва 2026/27 мавсумни ўзининг собиқ клубида ўтказадиган бўлди.
«Ливерпул» дарвозабон учун 35 миллион евро тўлади.
Лукка бу мавсумда Бельгия чемпионатида 4 та ўйинда майдонга тушди, шулардан бирида дарвозаси дахлсиз қолди. У ушбу беллашувларда 8 та тўп ўтказиб юборди.
«Ливерпул» 35 млн еврога белгиялик дарвозабонни сотиб олди
Футбол
1 сентябр, 16:59
18 ёшли Бругманс келаси ёзда «қизиллар» сафига қўшилади.
Foto: Liverpool FC