«Тоттенҳэм» вингер Майки Мурнинг «Кёлн»га ижарага берилганини тасдиқлади.
Инсайдер Фабрицио Романо маълум қилишича, Германия клубида 19 ёшли англиялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи бўлмайди.
«Майки Мур Бундеслига клуби «Кёлн»га 2026/27 йилги мавсум охирига қадар ижара асосида ўтди.
Омад, Майки! 🤍» — дейилади Лондон клуби хабарида.
Мур ўтган мавсумни «Рейнжерс»да ижарада ўтказиб, Шотландия чемпионатида 33 та ўйинда 7 та гол урган ва яна 3 та голга ассистентлик қилган.
«Тоттенҳэм» Мурни Бундеслига клубига ижарага берди
Футбол
1 сентябр, 10:35
19 ёшли вингер аввалги мавсумни Шотландияда ўтказганди.
Foto: FC Koln Alt