«Сандерленд» вингери Симон Адингра ижара асосида «Аякс»га ўтди. Бу ҳақда Амстердам клуби расмий сайти хабар берди.
Ивуарлик 24 ёшли футболчи 2026/27 йилги мавсум охирига қадар Нидерландия клуби сафида ўйнайди.
Қайд этилишича, амстердамликлар Симоннинг ижараси учун 3,8 миллион евро тўлаган.
Келишувда «Аякс»нинг футболчини кейинчалик 16 миллион евро эвазига доимий равишда сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.
Адингра 2026 йилнинг биринчи ярмида «Монако»да ижара асосида ўйнади. Франция клуби сафида у 17 та учрашувда 3 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди.