«Челси» клуби «Ливерпул»нинг собиқ яримҳимоячиси Жоржинио Вейналдум билан шартнома имзоламайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Лондон клуби нидерландиялик 35 ёшли футболчи билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Аввалроқ ОАВда томонлар бир йиллик шартнома бўйича музокаралар олиб бораётгани, келишувни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳатто битимнинг тахминан 90 фоизга тайёр экани айтилган.
Бироқ янги маълумотларга кўра, бу хабарлар ўз тасдиғини топмади ва Вейналдум «Челси» футболчисига айланмайди.
Айни вақтда нидерландиялик яримҳим эркин агент мақомида. У «Ал Иттифоқ» клубини тарк этганидан сўнг янги жамоа қидирмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади