Live
1
Ўзбек

Илёс Зейтуллаев «Бунёдкор»дан кетди

Футбол
2 сентябр, 11:12
    5+
Унинг мураббийлар штаби ҳам ишдан бўшаган.
Илёс Зейтуллаев «Бунёдкор»дан кетди
Фото: Бунёдкор ПФК

«Бунёдкор» клуби мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, бош мураббий Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқди.

«Бош мураббий Илёс Зейтуллаев ҳамда унинг ёрдамчилари Алессандро Спиноглио, Андрес Моауро, Марко Никодемо ўз хоҳиши ва томонларнинг ўзаро келишувига кўра истеъфога чиқди. Биз Илёс Бекирович ва унинг ёрдамчиларига қийин дамларда жамоанинг келажаги учун амалга оширган самарали ишлари, меҳнати, фидойилигига миннатдорчилик билдирган ҳолда мутахассисларнинг мураббийлик фаолиятига омад-зафарлар тилаб қоламиз», - дейилади клуб хабарида.

Ҳозирча клубнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум қилинмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бунёдкор Бунёдкор
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар