«Вулверҳэмптон» клуби дарвозабон Сэм Жонстонни «Селтик»ка ижарага берди. Бу ҳақда Шотландия клуби расмий сайти хабар берди.
Шу тариқа, англиялик 33 ёшли кипер 2027 йилнинг ёзига қадар «Селтик» сафида ўйнайди.
Маълумот учун, Сэм «Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида 10дан ошиқ жамоалар сафида ўйнаган. 2021 йилда Англия миллий жамоаси сафида дебютини ўтказган.
Шунингдек, у Англия Премер-лигасида 85 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.