«Реймс» ҳужумчиси Кэйто Накамура «Лион»га ўтди. Бу ҳақда «шерлар» матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, япониялик 26 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2030 йилнинг ёзига қадар битим имзолади. Накамура «Лион» тарихидаги биринчи япониялик футболчи бўлди.
«Лион» Кэйто учун «Реймс»га 1 миллион евро кафолатланган трансфер қийматини тўлайди. Турли бонуслар билан трансфернинг умумий қиймати 20 миллион еврогача етиши мумкин. Шунингдек, «Реймс» футболчининг кейинги сотувидан олинадиган фойданинг 12,5 фоизигача бўлган улушни сақлаб қолди.
Маълумот учун, Накамура «Реймс»га 2023 йилда «ЛАСК» клубидан кўчиб ўтган эди. У Франция клуби сафида барча турнирлар доирасида 97 та учрашувда 30 та гол урди.