«Наполи» жамоа сардори Жованни Ди Лоренцо билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.
Қайд этилишича, италиялик 33 ёшли ҳимоячининг янги шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади.
Маълумот учун, Ди Лоренцо 2019 йил ёзидан буён «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Шу вақт мобайнида у клуб сафида барча урнир 307 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди. Ҳимоячи «Наполи» билан икки марта Италия чемпиони бўлган. Шунингдек, у клуб таркибида Италия Кубоги ва Суперкубоги соҳиби ҳам бўлган.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади