«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ришарлисон «Трабзонспор» клубига ўтишга розилик берди. Томонлар бразилиялик футболчининг шахсий шартлари ва маоши бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ришарлисон Туркияда «тақачилар»да ҳозир олаётган маошидан уч баравар кўп даромад олади.
«Трабзонспор» футболчини ўзининг асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган. Клуб аввал Ришарлисон учун 15 млн ва 20 млн евро миқдорида иккита таклиф юборган, аммо «Тоттенҳэм» ҳар икки таклифни ҳам рад этган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади