Live
2
Ўзбек

Футзал. СҚБ БМБни енгиб, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди

Бошқа спортлар
2 сентябр, 11:44
    20+
Ғолиб пеналтиларда аниқланди.
Футзал. СҚБ БМБни енгиб, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди
Фото: Ўзбекистон футзали

Тошкентдаги «Ҳумо Арена»да футзал бўйича 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги баҳси ўтказилди. Беллашув СҚБ ҳам БМБ жамоалари ўртасида кечди. Қизиқарли ўтган ўйиннинг асосий вақтида 3:3 ҳисоби қайд этилди. Пеналтилар сериясида эса СҚБ 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди.

Мазкур беллашувга жаҳон футболининг машҳур афсоналари фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган. Хусусан, бразилиялик дарвозабон Жулио Сезар, италиялик собиқ футболчилар Марко Матерацси ва Кристиан Заккардо, шунингдек, Жером Боатенг (Германия), Мичел Салгадо (Испания), Эстебан Камбиассо (Аргентина), Рикарду Куарежма (Португалия), Уэсли Снейдер (Нидерландия), Оскар (Бразилия), Кевин Курани (Германия) ва Винченцо Яквинта (Италия) Суперкубок учрашувини бевосита аренадан кузатиб борди ва тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Ўзбекистон Суперкубоги
БМБ — СҚБ 3:3 (пеналтилар серияси — 2:4)
Голлар: 0:1 — Давлат Ибрагимов (2), 0:2 — Тимур Салимов (27), 1:2 — Жан Алдемиро (31), 1:3 —Болт (32), 2:3 — Алдемиро (33), 3:3 — Витор (35)

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар