Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Йосип Станишич қатор топ клублар эътиборини ўзига қаратган. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
26 ёшли футболчи Лондоннинг «Арсенал» клуби, «Ливерпул», «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «ПСЖ» клублари диққат марказида бўлиб турибди.
Немислар футболчиси трансферидан 55 - 65 миллион евро ишлаб олмоқчилиги айтилмоқда. Станишичнинг мюнхен гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Ўтган мавсум Йосип Германия чемпионати доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.