Бугун
22
Ўзбек

Ромео Лавиа «Челси»нинг мавсум стартидаги ҳолати ҳақида гапирди

Футбол
2 сентябр, 09:40
«Аристократлар» мавсумни қаторасига уч ғалаба билан бошлади.
Ромео Лавиа «Челси»нинг мавсум стартидаги ҳолати ҳақида гапирди
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Ромео Лавиа жамоанинг 2026/2027-йилги мавсумдаги старти ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. «Челси» мавсумни қаторасига уч ғалаба билан бошлади.

«Мавсумолди тайёргарлигидан бошлаб кайфиятимиз, иштиёқимиз ажойиб эди. Мураббий бу борада жуда кўп меҳнат қилди, дам олиш кунлари уч очко тўплашимиз учун қўшимча куч тўплашга ёрдам берди. Ҳозирча ҳаммаси жойида.

Ҳамма гап ўз кучимизга бўлган ишончни мустаҳкамлашда. Албатта, жамоадошларим, мураббий ҳам менга катта ёрдам беряпти. Шунчаки ўйиндан-ўйинга кучайиб бориш керак ва мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, шунинг учун умид қиламанки, бу давомий бўлади», - дея Лавианинг сўзларидан иқтибос келтирди «Челси» расмий сайти.

Бугунги янгиликлар