Бугун
22
Ўзбек

«Челси» бундай натижани 2003/2004-йилги мавсумдан буён илк бор қайд этди

Футбол
2 сентябр, 08:49
    3
«Аристократлар» 2003/2004-йилги мавсумдан бери АПЛда тўпга эгалик қилиш бўйича энг паст фоизни қайд этди.
«Челси» бундай натижани 2003/2004-йилги мавсумдан буён илк бор қайд этди
Фото: Gettyimages

Англиянинг «Челси» клуби Премер-лига 2-тури доирасидаги «Брайтон энд Хоув Албион»га қарши ўйинда (4:3) тўпга 25,6% вақт давомида эгалик қилди. Бу клубнинг камида 2003/2004-йилги мавсумдан буён Англия Премер-лигаси ўйинидаги энг паст кўрсаткичидир. Бу ҳақда OptaJoe ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Қайд этилишича, «Челси» футболчилари 146 та аниқ узатмани амалга оширган — бу статистика юритила бошланган даврдан (2003/2004-йилги мавсумдан) бери АПЛ ўйинидаги энг қуйи кўрсаткичдир. Узатмаларнинг аниқлиги (67%) эса 2004 йил февралидан буён Англия чемпионатининг уй учрашувидаги энг паст натижа бўлди. Ўшанда «Челси» ўз майдонида «Чарлтон»ни (1:0) қабул қилган ва худди шундай кўрсаткич 65,9% ни ташкил этган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар