«Лейпциг» ҳимоячиси Эл Шадай Битшиабу ижара асосида «Галатасарой»га ўтди. Бу ҳақда Туркия клуби расмий сайти хабар берди.
Франциялик 21 ёшли футболчи 2026/27 йилги мавсум охирига қадар Истанбул клуби сафида ҳаракат қилади. Келишувда «Галатасарой» футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд.
Ижара трансфери учун «Галатасарой» 2 миллион евро тўлайди. Шунингдек, туркияликлар келишувда кўрсатилган шартлар асосида Битшиабуни 28 миллион евро эвазига доимий равишда сотиб олиш ҳуқуқига эга. Қайд этилишича, футболчининг ўзи эса мавсум учун 2 миллион евро атрофида соф маош олади.
Ўтган мавсумда Битшиабу «буқалар» сафида барча турнирлар сафида 14 та беллашувда майдонга тушган.