«Астон Вилла» вингери Леон Бэйли фаолиятини Греция чемпионатида давом эттириши кутилмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Олимпиакос» ямайкалик 29 ёшли футболчининг трансфери бўйича бирмингҳэмликлар билан келишувга эришган. Леон «Олимпиакос» билан 2029 йилнинг ёзига қадар битим имзолаши кутилмоқда. Келишув тез орада тўлиқ расмийлаштирилади.
Аввалроқ форвард ижара асосида «Рома»да ўйнади. Бироқ Рим клубидаги ишлари кўнгилдагидек чиқмади ва футболчи муддатидан олдин «бўрилар» билан ижара муддатини бекор қилганди.