«Фейеноорд» клуби вингер Рис Нелсоннинг трансферини эълон қилди.
Роттердам клуби англиялик 26 ёшли футболчи билан бир йиллик битим имзолади. Футболчи «Фейеноорд»га эркин агент сифатида қўшилди.
Рис 2021/22 йилги мавсумда «Фейеноорд»да ижара асосида ўйнаган. Ўша мавсумда у барча турнирлар доирасида 32 та учрашувда 4 та гол ва 7 та голли узатма қайд этган. Шунингдек, «Фейеноорд» билан Конференциялар лигаси финалига қадар етиб борган.
Нелсоннинг «Арсенал»даги фаолияти эса қарийб 18 йил давом этди. У клуб академиясига 8 ёшида қўшилган ва 17 ёшида асосий жамоада дебют қилган. Лондонликлар сафида у жами 90 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди. «Арсенал» билан 2020 йилда Англия Кубогини қўлга киритган.
Аввалроқ у «тўпчилар» билан шартномасини ўзаро келишув асосида муддатидан олдин бекор қилганди.