Бугун
22
Ўзбек

Расман: Себаллос «Бетис»га қайтди

Футбол
2 сентябр, 17:06
Хавбек янги клуби билан уч йиллик битим имзолади.
Расман: Себаллос «Бетис»га қайтди
Фото: Getty Images

Испаниялик яримҳимоячи Дани Себаллос «Реал»ни тарк этиб, «Бетис» футболчисига айланди.

Қайд этилишича, хавбек янги клуби билан уч йиллик битим имзолади. 30 ёшли футболчи янги клубига эркин агент мақомида қўшилди.

Дани «Бетис» академияси тарбияланувчиси бўлиб, асосий жамоадаги фаолиятини ҳам шу клубда бошлаган эди. 2017 йилда у «Реал»га ўтиб, Мадрид клуби сафида бир қатор совринларни қўлга киритди.

Футболчи «Реал»дан кетиш учун шартномасининг сўнгги йили ва тахминан 5 миллион евро миқдоридаги маблағдан воз кечган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бетис Бетис
Бугунги янгиликлар