«Атлетико» вице-сардори, уругвайлик ҳимоячи Хосе Мария Хименес бир мавсумга «Депортиво»га ижарага ўтди. Келишувда футболчини сотиб олиш банди ҳам мавжуд.
Франциялик ҳужумкор яримҳимоячи Тома Лемар эса бир мавсумни «Элче» сафида ўтказади. Унинг ижара шартномасида сотиб олиш банди кўзда тутилмаган.
31 ёшли Хименес «Атлетико»га 2013 йилда «Данубио»дан келган. У Мадрид клуби сафида жами 384 та учрашув ўтказиб, 14 та гол ва 13 та ассист қайд этган. Хименес Коке ва Ян Облакдан кейин жамоанинг учинчи сардори ҳисобланган.
30 ёшли Лемар эса 2018 йилда «Монако»дан €72 млн эвазига «Атлетико»га ўтган ва ўша пайтда клуб тарихидаги энг қиммат трансферга айланган. Ўтган мавсумни «Жирона»да ижара асосида ўтказган франциялик футболчи «Атлетико» сафида 186 та ўйин, 10 та гол ва 19 та ассист қайд этган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади