Бугун
11
Ўзбек

US Open. Камилла Раҳимова учинчи даврага йўл олди, навбатдаги рақиб — Арина Соболенко

Теннис
3 сентябр, 01:05
Беларуслик теннисчи кетма-кет икки йилдан бери ушбу турнирда чемпион бўлиб келмоқда.
US Open. Камилла Раҳимова учинчи даврага йўл олди, навбатдаги рақиб — Арина Соболенко
Фото: МОҚ

Ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова (жаҳон рейтингида 92-ўрин) АҚШ очиқ чемпионатида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

«Иккинчи даврада испаниялик Оксана Селехметовага (93-ўрин) қарши кортга чиққан юртдошимиз дастлабки сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Раҳимованинг тотал устунлиги иккинчи сетда ҳам давом этди ва у 6:0 ҳисобидаги ғалаба билан катта қийинчиликсиз кейинги даврага йўл олди.

Учинчи даврада теннисчимизга кетма-кет икки йилдан бери ушбу турнирда чемпион бўлиб келаётган жаҳон рейтинги етакчиси, беларуслик Арина Соболенко рақиблик қилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Раҳимова Барбора Крейчиковадан устун келгани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар