Бугун
11
Ўзбек

Фабрегас А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди

Футбол
3 сентябр, 01:55
Димарко энг яхши футболчи, Паз энг яхши ёш футболчи, Консейсау эса энг чиройли гол муаллифи сифатида қайд этилди.
Фабрегас А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди
Фото: Getty Images

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Италия футболчилари ассоциацияси (AIC) версиясига кўра, А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Ғолиблар футболчилар ўртасидаги овоз бериш орқали аниқланди. Тақдирлаш маросими кеча, 2 сентябр куни Миландаги «Ла Скала» театрида бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида, 39 ёшли испаниялик мутахассис 2024 йилдан буён «Комо»ни бошқариб келмоқда. Ўтган мавсумда жамоа 71 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллади ва клуб тарихида илк бор Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Мавсумнинг энг яхши футболчиси «Интер» ҳимоячиси Федерико Димарко деб топилди. «Интер» эса мавсумнинг энг яхши клуби сифатида эътироф этилди.

«Комо» яримҳимоячиси Нико Паз энг яхши ёш футболчи, «Ювентус» футболчиси Франсишку Консейсау эса энг чиройли гол муаллифи сифатида қайд этилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар