Live
10
Ўзбек

«Манчестер Сити»да Энцо Фернандес трансферига изоҳ беришди

Футбол
2 сентябр, 05:59
Клуб техник директори Угу Виана аргентиналик яримҳимоячи трансфери ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Манчестер Сити»да Энцо Фернандес трансферига изоҳ беришди
Фото: Gettyimages

«Манчестер Сити» техник директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Угу Виана аргентиналик юлдуз яримҳимоячи Энцо Фернандеснинг трансфери ҳақида фикр билдирди.

«Клубимиз доимо жаҳон даражасидаги футболчилар билан шартнома имзолашни истайди. Фернандес бу мақомга тўла мос келади. Энцо — яримҳимоя учун идеал ўйинчи. Унинг энди бизнинг жамоамизда эканидан жуда мамнунмиз. Фернандес «Манчестер Сити»ни кучайтиради», — дея функционернинг сўзларидан иқтибос келтиради «шаҳарликлар» клуби матбуот хизмати.

Аввалроқ 25 ёшли ярим ҳимоячи «шаҳарликлар» билан 2031 йил июн ойи охиригача мўлжалланган узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолагани эълон қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар