Live
10
Ўзбек

Бундеслигага 5 734 кун ўтиб қайтган Жеко ўзига хос рекорд ўрнатди

Футбол
2 сентябр, 05:01
Тажрибали ҳужумчи «газчилар» билан Германия элитасига қайтди.
Бундеслигага 5 734 кун ўтиб қайтган Жеко ўзига хос рекорд ўрнатди
Фото: Gettyimages

Бундеслигага қайтган «Шалке» клуби янги мавсумдаги илк беллашувини «Аугсбург»га қарши ўтказди. Омадсизликка учраган гелзенкирхенликлар 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Босниялик қария Эдин Жеко сўнгги дақиқаларда захирадан майдонга тушди ва янги рекорд соҳибига айланди. Натижада, орадан 5 734 кун ўтиб, Эдин яна Бундеслига ўйинида майдонга тушди. Унинг олий лигадаги бундан олдинги жамоаси 2011 йилда «Волфсбург» клуби эди.

Бу - немис чемпионати учун янги рекорд ҳисобланади. Аввалроқ, 40 ёшдан ошган Жеко «Шалке» сафида кубок ўйинида дублга эришган эди.

Маълумот учун, «Шалке» кейинги турда ўз майдонида Мюнхеннинг «Бавария»сига қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Schalke 04 Schalke 04
Бугунги янгиликлар