«Барселона» клуби ҳимоячиси Алехандро Балде ҳали ҳам «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтиши мумкин. Бу масала энди қишки трансфер ойнасига қолди, деб хабар бермоқда The Touchline.
Манбанинг хабарига кўра, клублар футболчи трансфери борасида келиша олмади. Бундан ташқари ҳимоячининг ўзи ҳам «Барселона»дан кетишни истамади.
Аммо таъкидланишича, агарда Балде кам ўйин амалиётига эга бўладиган бўлса, январ ойида жамоадан кетиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.
Маълумот учун, 22 ёшли испаниялик янги мавсумда ҳали каталонияликлар сафида майдонга тушгани йўқ. Футболчининг клуб билан билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали мутахассислари испаниялик ҳимоячининг актуал трансфер нархини 50 млн еврога баҳолашмоқда.