«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио жамоанинг украиналик дарвозабони Андрей Луниинга кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг OK Diario нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, белгиялик Тибо Куртуа ҳамон «қироллик клуби»нинг биринчи рақамли дарвозабони мақомини сақлаб қолмоқда. Шунга қарамай, португалиялик мутахассис Луниннинг машғулотлардаги фидойилигидан ҳайратда қолган ва унга ўзини кўрсатиш учун имконият бериш ниятида.
Қайд этиш лозим, 27 ёшли украиналик кипер Испания кубоги ва мамлакат суперкубоги учрашувларида кафолатланган ўйин амалиётига эга бўлади. Шунингдек, у Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг айрим баҳсларида асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Лунин ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида фақат бир марта майдонга тушди. Дарвозабон «Барселона»га қарши учрашувда бир қатор сейвларни амалга ошириб, жамоасининг ғалабаси (2:1)га ҳисса қўшган эди.