Live
13
Ўзбек

«Челси» ва «МЮ» ўртасидаги сўнгги бешта баҳс қандай якунланган?

Футбол
31 октябр, 05:50
Жамоалар 31 октябр куни Англия чемпионатининг 9-турида яна ўзаро тўқнаш келади.
«Челси» ва «МЮ» ўртасидаги сўнгги бешта баҳс қандай якунланган?
Foto: Getty Images
31.10.2026, 08:30 Англия Премер-лигаси Челси Челси - : - Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

Бугун, 31 октябр куни Англия Премер-лигасининг 9-тури доирасида «Челси» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилади. Лондондаги «Стемфорд Бриж» стадионида бўлиб ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.

Жамоалар ўзаро сўнгги бешта расмий баҳсда қуйидаги натижаларни қайд этган:

АПЛ, 33-тур, 2026 йил 18 апрел: «Челси» — «МЮ» 0:1;

АПЛ, 5-тур, 2025 йил 20 сентябр: «МЮ» — «Челси» 2:1;

АПЛ, 37-тур, 2025 йил 16 май: «Челси» — «МЮ» 1:0;

АПЛ, 10-тур, 2024 йил 3 ноябр: «МЮ» — «Челси» 1:1;

АПЛ, 31-тур, 2024 йил 4 апрел: «Челси» — «МЮ» 4:3.

Сўнгги бешта баҳсда «Манчестер Юнайтед» икки бор ғалаба қозонган, «Челси» ҳам икки марта рақибидан устун келган. Яна бир беллашув дуранг билан якунланган.

Маълумот учун, бугунги баҳс Лондондаги «Стемфорд Бриж» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни Питер Бенкс бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар