Live
13
Ўзбек

Хаби Алонсо: «Жамоамизнинг энг яхши версиясини кўришни истайман»

Футбол
31 октябр, 05:40
«Челси» бош мураббийи «МЮ»га қарши муҳим баҳс олдидан футболчиларини ғалабали серияга қайтишга чақирди.
Хаби Алонсо: «Жамоамизнинг энг яхши версиясини кўришни истайман»
Foto: Getty Images
31.10.2026, 08:30 Англия Премер-лигаси Челси Челси - : - Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Англия Премер-лигасининг 9-тури доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан жамоасининг вазифалари ҳақида гапирди. Мутахассис шогирдларини майдонда характер кўрсатишга ва сўнгги мағлубиятлардан кейин ғалабаларга қайтишга ундади.

«Бу катта ва ниҳоятда муҳим баҳс. Тайёргарлик кўриш учун вақтимиз жуда кам бўлди. Бироқ сўнгги уй ўйинимиздан кейин ғалабаларга қайтиш ва яна ғалаба ҳиссини туйиш жуда муҳим.

Вазиятни ва ўз ҳиссиётларимизни қатъий назорат қилишимиз, юқори шиддатда ҳаракат қилишимиз ҳамда рақибнинг кучли жиҳатларини зарарсизлантиришимиз керак.

«Юнайтед» сафида бир-бири билан яхши ҳамкорлик қиладиган ва комбинациялар ташкил этадиган кўплаб футболчилар бор. Биз доимо ҳушёр бўлишимиз, дадил ҳаракат қилишимиз, ўзига хос футбол ва характер намойиш этишимиз лозим. Бундай баҳсда биринчи голни уриш ҳам жуда катта аҳамиятга эга», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради «Челси» расмий сайти.

«Челси» сўнгги икки баҳсда «Тоттенҳэм»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди, Англия Лига кубогида эса «Ливерпул» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пеналтилар сериясида 5:6 ҳисобида ютқазди.

Маълумот учун, «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги баҳс 31 октябр куни Лондондаги «Стемфорд Бриж» стадионида Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар