Live
8
Ўзбек

«Биз натижага чанқоқмиз» — Кэррик «Челси»га қарши баҳс олдидан ғалаба истагини билдирди

Футбол
31 октябр, 05:10
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи навбатдаги имкониятдан фойдаланиб, очко жамғаришни хоҳламоқда.
«Биз натижага чанқоқмиз» — Кэррик «Челси»га қарши баҳс олдидан ғалаба истагини билдирди
Foto: Getty Images
31.10.2026, 08:30 Англия Премер-лигаси Челси Челси - : - Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Англия Премер-лигасининг 9-тури доирасида «Челси»га қарши кечадиган сафар баҳси олдидан фикр билдирди.

«Биз натижага чанқоқмиз. Очко жамғаришни ва ўйинларда ғалаба қозонишни истаймиз. Бизда буни амалга ошириш учун навбатдаги имконият пайдо бўлмоқда», — дея мутахассиснинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларида келтирди.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги баҳс 31 октябр, шанба куни бўлиб ўтади. Ҳакамнинг дастлабки ҳуштаги Тошкент вақти билан 17:30 да янграйди.

Маълумот учун, 9-тур олдидан «Челси» Премер-лига турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. «Манчестер Юнайтед» эса 17-поғонада бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар