«Ювентус» Германия миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Юлиан Нагелсманн билан боғланди. 39 ёшли мутахассис туринликлар бош мураббийи Лучано Спаллетти ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар қаторига киритилган. Бу ҳақда журналист Руди Галетти Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Нагелсманн келажаги борасида бир нечта вариантни кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, у «Ювентус»нинг ёндашувига ижобий баҳо берган.
Нагелсманн 2023 йилдан 2026 йилгача Германия миллий жамоасини бошқарган. Клуб миқёсида унинг сўнгги иш жойи «Бавария» бўлган — мутахассис 2021–2023 йилларда мюнхенликлар бош мураббийи сифатида фаолият юритган.
Маълумот учун, Нагелсманн 39 ёшда. У фаолияти давомида «Бавария»дан ташқари «Лейпциг» ва «Хоффенҳайм» клубларида ҳам ишлаган.